Popis: |
Ишимизнинг манбалари биринчи навбатда Алишер Навоий “Хазойин ул- маоний” куллиёти таркибидаги “Ғаройиб ус-сиғар”, “Наводир уш-шабоб”, “Бадоеъ ул-васат” ва “Фавойид ул-кибар” каби девонлари таркибидаги жанрлардир. Алишер Навоий ижодида жанрлар олами ранг - баранг, уларнинг жозибаси эса ғоявий мазмун ва бадиий юксаклик ила белгиланади, аммо бизнинг ишимизда, авволо, ғазал, кейин фард, қитъа, рубоий жанрлари етакчилик қилади. Тўғри биз ишимизда мутафаккир шоирнинг бошқа жанрларига ҳам эътибор қаратганмиз, уларнинг таҳлили билан маълум маънода шуғулланганмиз. |