Popis: |
Мақолада автомобилдан чиқиндиган заҳарли газлар ва чиқиндиларнинг тупроқ таркибидаги оғир металлар миқдорига таъсири ўрганилган. Бу йўллар атрофи кўпинча қишлоқ хўжалик экинлари билан банд бўлиб, агроценозга оғир металларнинг салбий таъсири сезиларли бўлади. Тупроқ таркибида қўрғошин ва рухнинг кўпайиб кетиши тупроқнинг экологик муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Тупроқ таркибидаги юқоридаги оғир металларнинг меъёридан кўплиги ўсимликлар таркибида ҳам кўпайиб кетади ва мева-сабзавот маҳсулотлари орқали инсон саломатлигига ҳам зарар келтиради. Тупроқда оғир металлар миқдорининг кўпайиб кетиши микроорганизмлар фаолиятини сусайтиради ва ёмғир чувалчанглари сонининг кескин камайишига сабабчи бўлади. Тадқиқотларда М-37 Халқаро автомагистралнинг Иштихон тумани чегарасида жойлашган 22 гектарлик ғўза экилган майдонда қўрғошин ва рухнинг тупроқ таркибидаги ялпи миқдори аниқланган. Автомагистралдан 10 метрдан 300 метргача узоқликда қўрғошин ва рухнинг ялпи миқдорини қабул қилинган меъёрлардан анча кўп бўлиб, юқори даражада зарарли деб ҳисоблаш мумкин. Автомобил йўлидан 300 метрдан узоқ бўлган далаларнинг оғир металлар билан зарарланиш ҳолати камайган. Бундай зарарланган тупроқлар экологик муҳитини яхшилаш ва зарарли таъсирини камайтириш учун органик ўғитлар, кўкат ўғит (сидерат)лардан унумли фойдаланиш тавсия этилади. Келажакда электромобилларнинг кўпайиши ҳам ушбу муаммонинг ижобий ҳал бўлишига ўз ҳиссасини қўшади |