Popis: |
Телекоммуникация хизматлари кўрсатиш шартномалари тузишда муайян талаблар ва шартларга риоя этиш ҳамда шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятларини аниқ ифодалаш лозим бўлади. Шу билан бирга, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасининг намунавий ва стандарт шартлар асосида тузилиши, тузилиш тартибига кўра оммавий ва қўшилиш шартномаси ҳамда абонент шартномаси сифатида баҳоланиши масалалари ҳам илмий ва амалий нуқтаи назардан долзарбдир. Чунки мазкур шартнома ҳали фуқаролик ҳуқуқи фани нуқтаи назаридан янги шартнома бўлиб, ҳуқуқни қўллаш амалиёти нуқтаи назаридан ҳам бу шартнома ҳозирча тўлиқ намоён бўлган эмас. Шу сабабли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасини тузишда тарафларга қўйиладиган талаблар, оператор ва провайдернинг мажбуриятлари, абонентнинг ҳуқуқлари ва унга нисбатан бериладиган имтиёзлар масалалари тадқиқ этилиши лозим. |