ШАФТОЛИ ВА УНИНГ ПАЙВАНДТАГЛАРИ

Rok vydání: 2023
Předmět:
DOI: 10.5281/zenodo.8002955
Popis: Ушбу мақолада шафтолининг маҳаллий нав ва шакллари учун Андижон вилояти шароитига мос пайвандтагларини танлаш ва қимматли хўжалик белгиларига эга, интенсив технологиялар асосида ўстириладиган навлар билан яхши тутиб кетадиган пайвандтаг шаклларини аниқлаш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича олиб борилган изланиш натижалари келтирилади. Тадқиқотлар давомида мамлакатимизнинг Фарғона водийси вилоятлари (Андижон вилояти) тупроқ-иқлим шароитларида илмий тадқиқот ишлари олиб борилиб, шафтолининг 5 хил маҳаллий навлари уруғкўчатлари пайвандтаг сифатида ва 3 хил, қимматли хўжалик белгиларига эга, Давлат Реестрига киритилган маҳаллий нав наъмуналари ва шакллари ўрганилди. Илмий тадқиқотлар давомида ўрганилган шафтоли навлари, ўрганилган пайвандтагларга пайванд қилиниб уларнинг тутиб кетиш даражаси, ҳаётининг дастлабки 2 йиллик даврларидаги ўсиши ва ривожланиши ўрганилган. Мақолада шафтолининг Фарғона водийси вилоятларида кенг тарқалган маҳаллий навлари ва истиқболли интродукция қилинган навларининг, ўрганилган пайвандтагларининг қисқача тавсифи келтирилади. Келгусида ушбу маҳаллий навлар ва пайвандтаглари саноат асосида кўпайтириш имконини берувчи туман ҳосил қилувчи қурилмада, уларни илдиз олиши ва кўкарувчанлиги ҳар томонлама ўрганилади ва уларга хўжалик нуқтаи назардан баҳо берилади.
Databáze: OpenAIRE