Popis: |
Озиқ-овқат хом ашёларининг сақлаш муддатларини ошириш ва улардаги микробиологик ўзгаришларини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида кўпгина амалий ва назарий ишларни амалга ошириш ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Картошка ўсимлиги ўсиш, ривожланиш ва тугунакларини сақлаш жараёнида турли замбуруғ, бактерия, вирус касалликлари билан касалланади. Замбуруғ касалликларига фитофториоз, макроспориоз, калмараз; бактерия касалликларига қорасон, доирасимон чириш ва вирус касалликларига мозаикани кўрсатиш мумкин. Тугунакларни омборхоналарда сақлаш жараёнида фитофториоз, фузариоз, фомоз ва нам чириш касаллиги учрайди. Илдизмеваламинг чириши кўлами омборхоналарда сақлаш даврида жигарранг доғлар тарзида намоён бўлади. Бу доғламинг ости қуруқ бўлиб, усти замбуруғнинг оқ мицелий моғори билан қопланади. Мицелийдан қиш ўрталарида пикнидиялар пайдо бўлади. Касалланган илдизмевалар экилганда, ўсимлик қуриб қолади ёки уруғламинг ялпи касалланиши кузатилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини совуқлик билан ишлов бериш (консервалаш) усули қуйидагига асосланган: ҳароратнинг пасайиши натижасида микроорганизмларнинг хаёт фаолияти камаяди, тўқима ферментларининг активлиги камаяди, булар оқибатида эса маҳсулотларда борадиган реакциялар секинлашади: (меваларнинг нафас олиши ва пишиб ўтиб кетиши ва х.к.) ва микроорганизмларнинг хаёт фаолиятида борадиган реакциялар ҳам секинлашади. |