Popis: |
Синхрон таржиманинг (СТ) умумий таржимашунослик тизимидаги ўрни ва хусусиятлари жуда кенг ва синхронист таржимада чуқурроқ билим ва кўникма талаб қилинади. Синхрон таржимада бир вақтнинг ўзида оғзаки таржима турларининг, хусусан кетма-кет таржимадан семантаграфик таржима ва турли хил шакл ва уссуллардан фойдаланади. Шунингдек, таржима бу маданиятларни боғловчи ўзига хос кўприкдир. Хоҳ ёзма таржима бўлсин, хоҳ оғзаки таржима барибир қайсидир маънода маданиятлар алмашинуви ва танишувини юзага келтиради. Ҳар бир тилда ўша миллатнинг дунёқараши, руҳияти, ўзлиги акс этади. Таржимани амалга оширишда таржимонга янада оғир вазифани юклайди. Бугунги кунда давлат раҳбарларининг учрашувларида, халқаро конференсияларда синхрон таржимадан кенг фойдаланилади. Бу каби синхрон таржима жараёнларининг асосий мавзуси сиёсат, қўшни ва халқаро майдондаги сиёсий муҳит ҳақида бўлиши табиий ҳолдир. Сиёсий таржимани амалга оширишда тажрибали таржимон доим нотиқ нутқидаги яширин икки тарафламаликни ҳисобга олади. Чунки бир давлат сиёсий контекстида позитив маъно англатган сўз иккинчи бир тилга синхрон таржима қилинаётганда негатив маъно касб этиш ҳолатлари кўп учрайди. ”Сиёсат – бу санъат” деган гап бежиз айтилмаган. Негаки, сиёсатда турли хил сиёсий метафоралар, эвфемизмлар кўп қўлланилади. Шунинг учун ҳам, синхрон таржимон таржима жараёнида бир томондан, у амалий, ёрдамчи моҳияти унга аниқ бўлган қлиплар ва анъанавий иборалар билан иш олиб боради. Иккинчи томондан, сиёсатчи юбораётган хабар ва мазкур хабар биринчи навбатда ҳақиқатда кимга ёъналганлигини аниқ англаб олиш зарурияти билан ишлайди. Сиёсий контекст ва дипломатик тилга хос нозикликлар борасидаги билимли таржимонга хабарнинг барча урғу берилган қирраларини аниқ етказиб бериши ва зарур бўлса матнга ана шу эмосионал-ифодали оҳангни киритишига имкон беради. Ушбу мақолада синхрон таржиманинг арабча-ўзбекча комбинасиясида сиёсий лексиканинг берилиши, сиёсий мавзудаги синхрон таржима жараёнида давлат раҳбарлари ва араб давлатлатларида мансабдор шахсларга нисбатан ишлатиладиган арабча мурожаат бирликлари турли хил мисоллар ва далиллар орқали таҳлил қилинган.   |