Ўзбекистон коммуникация соҳасини ривожлантиришдаги истиқболлар

Rok vydání: 2023
DOI: 10.5281/zenodo.8058648
Popis: Аннотация Мақолада янги транспорт коридорларини очилиши, озми кўпми минтақадаги ривожланаётган давлатларнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётига ўз таъсирини кўрсатиши ва бу таъсир кўпроқ ижобий характерда бўлиши, бунинг боиси, йўлларнинг қурилиши ва йўлларда транспортларнинг гавжум бўлиши, йўл бўйидаги худудлар ривожига қулай шароит яратиши, шу сабабли, ривожланаётган мамлакатлар ҳам, янги транспорт коридорларини яратиш лойиҳаларида иштирок этаётганлиги таҳлил этилган. Калит сўзлар: йўл, тарих, ҳудуд, коммуникация, транспорт, тизим. Аннотация В статье открытие новых транспортных коридоров в большей или меньшей степени влияет на социально-экономическое развитие развивающихся стран региона, причем этот эффект более положительный, за счет этого строительство дорог и скопление транспортных средств на дорогах создают благоприятные условия для развития территорий вдоль дороги, поэтому развивающиеся страны также были проанализированы, что они участвуют в проектах создания новых транспортных коридоров. Ключевые слова: дорога, история, территория, сообщение, транспорт, система. Abstract In the article, the opening of new transport corridors has a more or less effect on the social and economic development of the developing countries in the region, and this effect is more positive, due to this, the construction of roads and the congestion of vehicles on the roads create favorable conditions for the development of the areas along the road, therefore, developing countries It was also analyzed that they are participating in the projects of creating new transport corridors. Key words: road, history, territory, communication, transport, system. КИРИШ Йўлларнинг кўплиги, мақбул коммуникацион тизимнинг мавжудлиги шаҳарлар учун сув ва ҳаводек зарурдир. Кишилик жамияти ривожидаги кўп асрлик ушбу тарихий ҳақиқат, айни кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ҳозир ҳам, замонавий дунёда йўл – коммуникация масалалари ўз устуворлигини сақлаб келмоқда. Дунё сиёсий харитасига назар ташласак, ушбу мулоҳазамиз ўз тасдиғини топади. Маълумки, ҳозирги кунда жаҳонда 230 ортиқ давлар мавжудлиги таъкидлаб келинади. Бу давлатларнинг майдони, аҳолисининг сони, ривожланиш даражаси ҳар-хил. Келинг, ривожланиш даражаси нисбатан юқорироқ давлатларни номини келтирсак, булар: АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Буюк Британия, Германия, Япония, Испания, Италия, Жанубий Корея, Сингапур, Малазия, Саудия Арабистони, БАА, Қувейт ва бошқалар. Собиқ иттифоқ ўрнида вужудга келган Латвия, Литва, Эстония каби давлатлар. Ушбу давлатларнинг ҳаммасида йўл – коммуникация масалалари тўлиқ ўз ечимини топган. Яъни, бу давлатлар тўғридан-тўғри денгизга чиқиш имконига эга. Ва айтиш мумкинки, бундай имкониятнинг мавжудлиги ушбу давлатларнинг бугунги мавқейига эришишида ҳал этувчи омиллардан бири бўлган. АСОСИЙ ҚИСМ Айни дамда ҳам жуда катта имконияларга эга бўлган жаҳоннинг етакчи давлатлари қўшимча йўл – коммуникация йўлакларини очиш бўйича ҳам рақобатлашишмоқдалар. Негаки, янги транспорт коридорларини очилиши иқтисодий салоҳиятини ошишига ва сиёсий таъсир доирасини кенгайишига олиб боради. Бундай курашлар Европада, Кавказда ва Осиё минтақасида кескин тус олмоқда. Албатта, янги транспорт коридорларини очилиши, озми кўпми минтақадаги ривожланаётган давлатларнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётига ўз таъсирини кўрсатади. Табиийки, бу таъсир кўпроқ ижобий характерда бўлади[1]. Бунинг боиси, йўлларнинг қурилиши ва йўлларда транспортларнинг гавжум бўлиши, йўл бўйидаги худудлар ривожига қулай шароит яратади. Шу сабабли, ривожланаётган мамлакатлар ҳам, янги транспорт коридорларини яратиш лойиҳаларида иштирок этишни маъқул кўрмоқдалар. Ана шундай лойиҳалардан бири, Хитой томонидан илгари сурилган “Бир макон, бир йўл” деб номланади. Мазкур ташаббусда, ҳам қуруқлик, ҳам денгиз йўлларини ривожлантириш орқали Осиё, Европа ва Африка давлатлари орасида халқаро ҳамкорликни ўрнатиш, мустаҳкамлаш ва келгуси истиқболларини вазифалари мақсад қилиб қилиб қўйилган. Натижада, лойиҳа иштирокчилари бўлган мамлакатлар ўртасида интеграция кучайиб, глобал эркин савдо алоқалари йўлга қўйилади. Тахминий ҳисоблаганда лойиҳанинг иқтисодий қиймати йигирма бир миллион АҚШ долларига тенглиги айтилмоқда. Шу боис, “Бир макон, бир йўл” лойиҳасида қатнашиш истагини билдирган давлатлар сони кўпайиб бормоқда. Айни пайтда бундай хоҳишни билдирган давлатлар сони 100 тадан ортган[2]. Шу кунгача, “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида икки бор халқаро форум ўтказилган: биринчиси, 2017 йилда ўтказилган; иккинчиси, 2019 йилда ўтказилган. Иккала форум юксак даражада ўтказилиб, уларда халқаро ҳамкорликка оид кўплаб долзарб масалалар муҳокама этилган. Мазкур лойиҳанинг Ўрта Осиё республикалари учун, хусусан, Ўзбекистон учун аҳамияти катта. Чунки, “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси Ўзбекистонга жаҳон бозорига чиқиш, шу мақсадда янги коммуникация йўлларини очиш учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда. Буни тўғри англаган Ўзбекистон дастлабки кунларданоқ, “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини маъқуллади ва унинг фаол аъзосига айланди. Лойиҳа миқёсида амалга оширилиши керак бўлган маҳаллий ва халқаро транспорт йўлларини қуриш ишларини жадал суръатларда олиб бормоқда. 2016 йилда Фарғона водийси билан боғловчи Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўлининг ишга туширилиши эзгу мақсад йўлида олға ташланган катта қадам бўлган. Ушбу йўлнинг қурилиши билан Хитойгача бўлган масофа 270 километрга қисқарадиган бўлди. Эндиги асосий вазифа Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг қурилишидир. Келгусида мазкур темир йўл линиясининг ишга туширилиши мамлакатимиз иқтисодиёти учун кенг имкониятлар эшигини очишига шубҳа йўқ. Бу имкониятлар қуйидаги омиллар билан белгиланади: биринчидан, ушбу темир йўл орқали Ўзбекистон Хитойга, Хитой орқали Ўрта ва Узоқ Шарқ мамлакатларига тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлади; иккинчидан, мазкур минтақалараро ўзаро юк ташиш вақти 5 – 6 суткага қисқартирилади; учинчидан, Ўзбекистон худудидан Шарқ билан Ғарбни боғловчи халқаро йўл ўтади. Натижада транзит юклардан олинувчи маблағлар бюджетни янада тўлдиришга хизмат қилади[3]. Бироқ, бу ҳозирча, келгусидаги режалар бўлиб турибди. Ушбу темир йўл қурилиши учун маълум бир тайёргарлик ишларини кўриш тақозо этилади. Темир йўл линияси ўтадиган довонларда тунеллар, кўприклар қуриш, электр линиясини улаш, вокзаллар ва станциялар барпо ва бошқа ишлар режалаштирилмоқда. Энг аввало, мазкур лойиҳани руёбга чиқариш учун маблағ топиш, сармоя киритиш вазифаларини ҳал этиш жараёни кетмоқда. Шу мақсадда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонлари ўзаро маслаҳатлашган ҳолда, келажакда бунёд этилиши керак бўлган, Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган яна бир муҳим кўприк бўлиши кутилаётган йўл қурилиши бўйича қилиниши лозим бўлган ишларни келишиб олишмоқда. Зеро, бундай йирик лойиҳалар фақат ҳамкорликдагина амалга оширилади ва шундагина кутилган натижани беради[4]. ХУЛОСА Коммуникация тизимини ривожлантириш борасидаги ҳал этилиши лозим бўлган кейинги муҳим вазифа – ғарбий, жанубий ғарбий ва жанубий транспорт кооридорларини очиш масаласидир. Бунда қуйидаги йўналишлардаги йўлларда мунтазам транспорт алоқаларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда[5]: - Туркманистон орқали Каспий денгизига, ундан Кавказ, Эрон, Туркия ва Европа давлатлари билан боғлайдиган ғарбий ва жанубий ғарбий йўналишлар; - Афғонистон орқали Эрондаги денгиз портларига олиб борадиган жанубий йўналиш; - Афғонистон орқали Покистон денгиз портларига уланиши керак бўлган жанубий – Трансафғон транспорт йўналиши. Келгусида ишга туширилиши режалаштирилаётган ушбу йўналишларнинг барчаси ҳалқаро аҳамиятга моликдир. Шу боис, уларни рўёбга чиқаришнинг асосий шартларидан бири – халқаро ҳамкорликнинг амалда ўрнатилишидир. Агарда давлатлар ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларини тўлиқ адо этиб, ҳамкорлар билан бамаслаҳат иш тутсалар режалаштирилаётган транспорт коридорларининг фаолиятини йўлга қўйилиш жараёни ҳам тезлашади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон таҳсинга лойиқ ишларни амалга оширмоқда. Аввало, мамлакатимиз худудидаги автомобил ва темир йўллари жаҳон андозалари асосида қурилмоқда ва таъмирланмоқда. Туркманистон ва Афғонистон худудига кириб чиқадиган нуқталар автомобил ва темир йўллар билан боғланган. Ҳаттоки, қўшни давлатлар худудида ҳам йўл қурилиши борасида фаол иштирок этган. Хусусан, Термез яқинида, Амударёдан ўтувчи Ҳайратон кўпригидан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳригача бўлган масофада, узунлиги 75 километр бўлган темир йўл линиясини, шу йўл доирасидаги 5 та станцияни ва 34 та сунъий иншоатларни Ўзбекистонлик йўл қурувчилари қуриб беришган. Мазкур темир йўл линияси, келгусида яратиладиган Трансафғон транспорт йўналишининг биринчи босқичи ҳисобланади. АДАБИЁТЛАР Salimov Bakhriddin Lutfullaevich. The Importance of Sea Transport in the Communication System. WEB OF SYNERGY: International Interdisciplinary Research Journal. 2023. Volume 2 Issue 1, 272-275. Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022) ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА КОММУНИКАЦИЯ ВА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ. Academic research in educational sciences, 3 (TSTU Conference 1), 403-407. Салимов Б. Л., Алиева Л. И., Мансурова М. (2022). ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛ – КОММУНИКАЦИЯ ВА ТРАНСПОРТ СОҲАЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР. Журнал интегрированного образования и исследований, 1(6), 2–5. [1] Salimov Bakhriddin Lutfullaevich. The Importance of Sea Transport in the Communication System. WEB OF SYNERGY: International Interdisciplinary Research Journal. 2023. Volume 2 Issue 1, 272-275. [2] Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022) ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА КОММУНИКАЦИЯ ВА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ. Academic research in educational sciences, 3 (TSTU Conference 1), 403-407. [3] Salimov Bakhriddin Lutfullaevich. The Importance of Sea Transport in the Communication System. WEB OF SYNERGY: International Interdisciplinary Research Journal. 2023. Volume 2 Issue 1, 272-275. [4] Салимов Б. Л., Алиева Л. И., Мансурова М. (2022). ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛ – КОММУНИКАЦИЯ ВА ТРАНСПОРТ СОҲАЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР. Журнал интегрированного образования и исследований, 1(6), 2–5. [5] Salimov Bakhriddin Lutfullaevich. The Importance of Sea Transport in the Communication System. WEB OF SYNERGY: International Interdisciplinary Research Journal. 2023. Volume 2 Issue 1, 272-275.
Databáze: OpenAIRE