Popis: |
Мақолада монографик тадқиқот ҳамда аналитик таҳлил усулларидан фойдаланилган ҳолда бугунги кунда жамиятнинг асосий ташкилий тадбирларидан бири сифатида қарор топган ва жадаллик билан ривожланаётган кадастр тизимининг тарихий шаклланиши ва тараққиёт босқичлари кўп сонли тарихий-илмий манбаларга асосланган тарзда ёритилган: жумладан, эрамиздан 3000 йиллар олдин қадимги Месопотамия, Хитой ва Мисрда ерлар ҳисобини юритиш, уларни баҳолаш билан боғлиқ ер кадастри тадбирларининг ўтказилганлиги, биринчи лойдан ясалган жадваллар асосида ер–кадастр маълумотларини график тарзда намоён қилишга ҳаракатлар келтирилган; “кадастр” атамасини биринчи марта Рим ҳукмдори Август даврида пайдо бўлганлиги, бошланғич даврларда у солиққа тортиладиган ерларни рўйхатлаш китоби кўринишида бўлганлиги эътироф этилади; ўрта асрларда яратилган Рим кадастри кейинчалик Европанинг аксарият мамлакатлари кадастр тизимини яратиш ва ривожлантиришга намуна бўлиб хизмат қилганлиги, ХХ асрга келиб, республикамиз ижтимоий - иқтисодий ҳаётида кадастр тизимини муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги, собиқ Иттифоқ даврида кадастрни юритиш тизимидаги хато ва камчиликлар тадқиқ қилинган; Ўзбекистон Респуликасининг мустақилликка эришиши ва унинг тараққий этган хорижий мамлакатлар каби ривожланишида бозор иқтисодиётини танлаши шароитида давлат кадастрларининг ягона тизимини яратиш ва юритишга зарурият, бу соҳадаги муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ёритилган. |