ХИТОЙ ЛИНГВОМАДАНИЯТИДА 'ОИЛА' КОНЦЕПТИ БИЛАН БОҒЛИҚ СТЕРЕОТИП ТИЛ БИРЛИКЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Rok vydání: 2022
Předmět:
стереотип
"оила" концепти
лингвистик стереотиплар
стереотип тил бирликлари
хитой лингвомаданияти
DOI: 10.5281/zenodo.7190543
Popis: Мазкур тадқиқот лингвомаданиятшунослик, когнитив тилшуносликнинг объекти бўлмиш лингвистик стереотипларни ўрганишга бағишланган. Ишда хитой лингвомаданиятидаги “оила” концепти доирасида турли замонавий стереотип тил бирликларининг дискурс таҳлили амалга оширилган. Тадқиқот манбаси сифатида HSK5 ( 汉语水平考试 Хитой тили даражаси имтиҳони) материалларидан фойдаланилди. Дискурс анализ асосий тадқиқот методимиз ҳисобланади. Стереотиплар муайян бир халқ, миллат, жамоа ва гуруҳларнинг барчага маълум хусусиятларига кўра уларга “хулқий тамға”ни босиш натижасида юзага келадиган ижтимоий ҳодисадир. Ана шу ижтимоий ҳодиса тилда ҳам ўз аксини топиши табиий ва шунга кўра стереотип тил бирликларини фарқлаш мумкин. Жаҳон тилшунослари томонидан ушбу тил бирликларига идиомалар, паремиялар, тил метафоралари, услубий фигуралар ва ҳ.к.лар кириши аниқланган. Тадқиқотимизда “оила” концепти билан боғлиқ, асосан, тил метафораларининг хан миллатидаги стереотипик қарашларни ифода этишини кузатиш мумкин. Ишда “оила” концепти билан боғлиқ стереотип тил бирликлари қуйидаги ижтимоий ҳодиса ва муносабатлар таснифи асносида кўриб чиқилди: (1) никоҳ; (2) эр ва хотин ўртасидаги муносабат; (3) ота¬-она ва фарзанд ўртасидаги муносабат. Тадқиқотда хитой тили ва маданияти ўрганувчисига, асосан, хитой халқидаги “оила”нинг замонавий қиёфасини кўрсатиш мақсадида, стереотипликни юзага келтирувчи фразема, лексема шаклидаги бир қатор тил бирликлари танлаб олинди ва уларнинг дискурс таҳлили амалга оширилди. Шунингдек, таҳлиллар жараёнида хитой ва ўзбек лингвомаданиятини чоғиштирма тадқиқ этиш методидан ҳам фойдаланилди. Тадқиқот хулосасига кўра, таҳлил қилинган стереотип тил бирликларининг вужудга келишига, энг аввал, Хитой мамлакатидаги “бир оилага бир фарзанд” деб номланган туғилишни чегаралаш сиёсати натижасида оила шакли ва оилавий муносабатларнинг ўзгариши сабаб бўлганлиги аниқланди.
Databáze: OpenAIRE