ТАРИХИЙ ЖОЙ НОМЛАРИ ТАҲЛИЛИДА КЕКСАЛИК ВА ПИРИ МУРШИДЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИНГ АКС ЭТИШИ

Rok vydání: 2022
Předmět:
DOI: 10.5281/zenodo.6941237
Popis: Ушбу мақола “кексалик” – деб улуғланган сифат, даврлар силсиласида маълум маънодаги ўтмиш ва маънавиятни ўзида акс эттирган қадрият сифатида тарихий жиҳатдан таҳлил этишга бағишланган илк тадқиқот материалидир. Мақоладаўрганишлар натижасида инсоннинг маънавий ҳаётида ва унинг тарбия топишида кексалар ҳаёти ибрат намунаси сифатида улуғланиб келиниши сабаблари ва мазмун-моҳиятига алоҳида ўрин ажратилган. Хусусан, нуроний отахон ва онахонларга бўлган эътибор қадим тарихга эга эканлиги, кексалик ва пири муршидлик муносабатларига оид жой атамалари, вали ва авлиёлар номлари тарихий топонимик материаллар сифатида таҳлил қилинган. Қадим тарихда одамларнинг оташпараштлик динига эътиқод қилган даврларида кексаларни қадрлаш борасида қабиладошларига берилган панд[1]насиҳатлар, ислом дини муқаддас Қуръони Карим китобида ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи вассаламнинг ҳадислари, Марказий Осиё этномулоқот ҳудудида сақланиб қолган кексалар номига дахлдор исм, ном, тахаллусларнинг кўпчилигида “ота”, “бува” ёки “она” “момо” каби топоформант қўлланилишига доир тадқиқ этилган фикр ва хулосалар бериб ўтилган. Мақолада аҳоли манзилгоҳларининг шаклланиш тарихи, аҳоли турмуш тарзи, илмий-амалий таҳлил сифатида ўрганилмаган масала ҳисобланиб маънавий мерос сифатида ўрганишни талаб этувчи долзарб масаланинг бугунги кундаги ўрни ва роли бўйича маълумотлар ўрин олган.
Databáze: OpenAIRE