Popis: |
Ахборотларнинг мураккаблиги ва ҳар ҳиллиги, тармоқ ресурларидан тўлиқлигича фойдаланиш муаммоларига олиб келмоқда, бундан ташқари телекоммуникация тармоғининг структуравий тузилмасини келтирилган иқтисодий харажатлар орқали оптималлаштириш (энг кам ҳаражатли структурасини аниқлаш) ва тармқоқнинг умумий характеристикаларини математик йўллар билан хисоблаш усулларини тахлил қилишга комплекс ёндашиш масаласи мураккаб математик ечимларни талаб этмоқда. Телекоммуникация тармоғи параметрларини тахлил қилиш, уларни оптималлаштириш усуллари орқали ҳисоблаш, тармоқ структрасига нисбатан тадбиқ этиш ва аниқ бир усулнинг бошқа усулларга нисбатан устувор эканлигини аниқлаш ва тармоқ структурасининг кам ҳаражатли вариантларини топиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. |